Это’О “Челси” билан 1 йилга мўлжаллан 4 млн. фунтлик шартнома тузади

“Анжи” клуби ҳужумчиси Самюэл Это’Онинг “Челси” билан тузадиган шахсий шартнома шартлари маълум бўлди., деб хабар беради The Guardian.

Камерун терма жамоаси сардори лондонликлар билан 1 йилга мўлжалланган 4 млн. фунтга тенг шартнома имзолайди.

“Челси” футболчини сотиб олиш учун эса 5 миллион фунт тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Это’О “Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо билан “Интер”да ўйнаган пайтларидан бери таниш бўлган.


Манба: sports.ru