UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  0 23:05Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома" (Онлайн натижа)  2 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  7 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  3 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  12 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  9 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  4 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  28 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  4 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2

Етакчилар баҳсини ҳал қилган футболчи ва мураббий, "қалдирғочдек" парвоз қилган Султоновни доғда қолдирган Бошняк — Суперлигада 16-тур лауреатлари Янгиликлар

Етакчилар баҳсини ҳал қилган футболчи ва мураббий, "қалдирғочдек" парвоз қилган Султоновни доғда қолдирган Бошняк — Суперлигада 16-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


ОКМК посбони Ботирали Эргашев "Championat.asia" сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Олмалиқликлар дарвозабони ортда қолган турда қатор сейвларни амалга ошириб, "Олимпик" клуби мағлуб этилишида муҳим роль ўйнади. Рақиб тўпга эгалик қилиш, зарбалар ва стандарт вазиятлар бўйича устунликка эга бўлишига қарамай, маҳоратли футболчи ишончли ўйин кўрсатиб, учрашувни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони деб тан олинди.


"Пахтакор"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Драган Черан "Championat.asia" талқинида 16-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган Драган Черан "Навбаҳор" билан ўйинда нафақат гол урди, балки кўплаб вазиятларда маҳоратини намойиш қила олди. Сўзимиз исботи сифатида, Черанни ҳаттоки наманганликлар устози Самвел Бабаян ҳам ўйиндан кейинги матубот анжуманида ўйин тақдирини ҳал қилган футболчи сифатида тилга олганини, келтириш мумкин. 


"Андижон" футболчиси Армин Бошнякнинг "Бунёдкор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 16-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Андижонликлар легионери "қалдирғочлар" билан учрашувнинг 2-дақиқасида 30 метрлардан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди. Бундай вазиятда тўпга жон ҳолатда отилган Суҳроб Султонов ҳам ҳеч нима қила олмасди.


"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Championat.asia" талқинига кўра 16-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Тошкентликлар ушбу турда Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этишди (2:1). Нафақат турнинг балки давра, чемпионатнинг муҳим ўйинларидан бири бўлган баҳсда нафақат омад, балки меҳмонлар устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлди. 

Умуман олганда, чемпионлик учун курашдаги рақобат ортганига қарамай, "Пахтакор" керакли паллаларда ўз очколарини жамғариб бормоқда ва "Навбаҳор"ни қувиб ўтиб, яна етакчи бўлиб олди.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика