"Эспаньол" ва "Валенсия" "Милан" ҳужумчиси учун курашмоқда

Alisher
28 апр 2021
"Милан" форварди Самуэль Кастильехо испан клублари орасида талабга эга бўлмоқда.

26 ёшли испаниялик ҳужумчига "Валенсия" ва Сегунда иштирокчиси "Эспаньол" (катта эҳтимол билан Ла Лигага қайтади) қизиқиш билдирмоқда.

Кастильехо жорий мавсум 40та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди. Унинг трансфер нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Самуэлнинг "россонерилар" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira