"Эспаньол" Демикелис билан хайрлашмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
5 дек 2016
"Эспаньол" ҳимоячиси Мартин Демикелис "Ривер Плейт"га ўтиш борасида аргентиналиклар билан музокара олиб бормаяпти.

Бу маълумот Аргентина ОАВ томонидан тарқатилган эди, аммо "Эспаньол" клуби вакиллари буни рад этди.

Маълумотларга кўра, Демикелис ўз клубида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун жамоани тарк этмоқчи. Футболчи жорий мавсумда фақат 2 маротаба майдонга тушди.

Демикелис ва "Эспаньол" ўртасидаги шартномаси 2017 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport.es