

Championat.asia нашрига маълум бўлишича, «Бунёдкор» аъзоси фаолиятини «Пахтакор»да давом эттиради.
Маҳмуд Маҳамаджонов жорий мавсум Суперлига баҳсларида 11 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида биттадан гол ва голли узатма бор.
Маълумот учун, аввалроқ «Пахтакор» «Олимпик»дан Абдурауф Бўриевни қайтарганини ва «Олимпик»нинг яна икки нафар футболчиси Иброҳим Ибрагимов ва Отабек Жўрақўзиев билан шартнома тузиши ҳақида хабарлар тарқалганди.



