UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59"Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги рақиблари аниқланмоқда  0 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  0 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  0 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  22 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  2 10:24Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа  3 09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  4 09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  8 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  4 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  11 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  16 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  4 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  3

"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Максим Лисицин – Қирғиз Республикаси бош мураббийи! Янгиликлар

"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Максим Лисицин – Қирғиз Республикаси бош мураббийи!

Россиялик 46 ёшли мутахассис Максим Лисицин Қирғиз Республикаси миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

У терма жамоани сентябрь ойида бошланадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралашнинг учинчи босқичига тайёрлайди.

Максим Лисицин Қирғиз Республикасидаги фаолиятини 4 йил аввал бошлаган. 2022 йилда унинг бошчилигидаги U-20 ёшлар терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқди. Бундан ташқари, россиялик мутахассис Қирғиз Республикасининг 23 ёшгача бўлган олимпия терма жамоасини Осиё чемпионати саралаш ўйинларида бошқариб борди.

Кеча Қирғиз футбол иттифоқи ижроия қўмитаси Лисицин номзодини маъқуллагач, ҚР футбол федерацияси президенти Қамчибек Ташиев жамоанинг янги бош мураббийи билан учрашди. У жамоанинг янги мураббийига муваффақият тилади ва унинг раҳбарлигида жамоа янги марраларни забт этишига ишонч билдирди.

Қирғиз футбол иттифоқи ва янги бош мураббий ўртасидаги шартнома 1 йилга мўлжалланган. Максим Лисицин Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи якунига қадар ишлайди.

Аввалроқ Championat.asia сайти Лисицин Қирғиз Республикаси бош мураббийига айланиши ҳақида хабар берган эдик. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика