"Эшитдик-да" тасдиқланди. Катанец терма жамоа йиғинида қатнашмайди
20 янв 10:37
Янгиликлар
"Эшитдик-да" тасдиқланди. Катанец терма жамоа йиғинида қатнашмайди
Бироз олдин сайтимизда Ўзбекистон терма жамоасининг бугундан йиғинга киришиши ҳақида маълум қилган эдик.
Унда терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб кела олмаслиги айтилганди. ЎФА матбуот хизмати мазкур хабарни расман тасдиқлади.
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Бош мураббий Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра ушбу йиғинда қатнаша олмайди. Йиғин давомида жамоамиз билан ёрдамчи мураббийлар Алеш Чех ҳамда Владо Радманович иш олиб боришади. Сречко Катанецга саломатлик тилаймиз",- дейилади ЎФА матбуот хизмати эълон қилган хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар