Эшитдик-да! "Сурхон"даги ўзгаришлар сабаб Абдухолиқов "Навбаҳор" билан музокаралар олиб бормоқда

Mirjalol Normatov
31 дек 2022, 20:21
Ўтган мавсумни "Қизилқум" жамоаси таркибида ўтказган ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов 2023 йилги мавсумни бошқа клуб таркибида бошлаши мумкин.

Олган маълумотларимизга қараганда, ҳужумчи "Сурхон" билан келишиб қўйган бўлган. Бироқ клуб раҳбариятидаги ўзгаришлар сабабли у бошқа жамоага ўтишни маъқул кўрмоқда. Айни пайтларда у "Навбаҳор" билан музокаралар олиб бормоқда.

Ўтган мавсумда 31 ёшли форвард чемпионатнинг 23 ўйинида 13 гол ва 3 ассист қайд этди. Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" келаси мавсумда ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia