Эшитдик-да! Суперлига клубларидан бири Рубин Ҳебайни Ўзбекистонга қайтармоқчи
14 дек 2024 20:26
Янгиликлар
Эшитдик-да! Суперлига клубларидан бири Рубин Ҳебайни Ўзбекистонга қайтармоқчи
Футболчи "Андижон" клубидаги ёрқин ўйинлари билан барчанинг ёдида.
Championat.asia маълумотларига кўра, Қаршининг "Насаф" клуби албаниялик ҳужумчи Рубин Ҳебайни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони жамоани тарк этган Зоран Марушичнинг ўрнини айнан Рубин Ҳебай билан тўлдирмоқчи.
Аввалроқ, Рубин Ҳебай шу йил ёзда "Навбаҳор" ёки "Нефтчи" клубларига ўтиши мумкин бўлгани, аммо трансфер тақиқи сабаб бу ўтиш амалга ошмагани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, 2024 йилнинг бошида Ҳебай Саудия Арабистонининг "Ал Оруба" клубига ўтганди. Ёзда эса футболчи Туниснинг "Сфаксьен" клубига ўтди. Transfermarkt талқини бўйича Рубин Ҳебайнинг таҳминий трансфер нархи 500 минг евро ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар