UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  21 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  18 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Эшитдик-да! Сречко Катанец терма жамоа билан бирга АҚШга уча олмади Янгиликлар

Эшитдик-да! Сречко Катанец терма жамоа билан бирга АҚШга уча олмади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча узоқ йўл босиб АҚШга етиб борганди.

Терма жамоа Тошкент - Истанбул - Атланта - Сент Луис йўналишида парвоз қилди. Бироқ championat.asia сайти маълумотига кўра, бош мураббий Сречко Катанец Истанбул аэропортида олиб қолинган. Бунга словениялик мураббийнинг паспортидаги кўплаб Осиё давлатларига кириш визаси сабаб бўлган ва Катанец қўшимча текширув учун Истанбулда олиб қолинган.

Ундан олдин Ўзбекистон терма жамоаси ўтирган самолёт Тошкентдан учишда 2 соат кечиккани учун Истанбулга кеч борган ва бунинг натижасида Атлантага учадиган самолётга кечиккан ҳамда Туркиядаги меҳмонхонада бир кеча қолишга мажбур бўлганди.

Биз кўплаб кутилмаган қийинчиликларга қарамай Ўзбекистон миллий терма жамоасига АҚШ ва Мексика билан ўйинларда омад тилаймиз. Сречко Катанец тез орада АҚШга учиб боришига умид қиламиз.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика