Эшитдик-да! Шамсиевга Суперлиганинг 2 клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда
11 дек 2023 13:13
Янгиликлар
Эшитдик-да! Шамсиевга Суперлиганинг 2 клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда
Мамлакатимизда Суперлига мавсуми ўз ниҳоясига етди ва жамоалар кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.
"Championat.asia" олган маълумотга кўра, ўтган мавсумнинг 2-даврасини "Сурхон"да ўтказган ҳимоячи Беҳзод Шамсиевга Тошкентнинг 2 клуби "Бунёдкор" ва "Локомотив" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар иккала жамоа вакиллари футболчига анча олдиндан алоқага чиқишган ва уни ўз жамоаларида кўрмоқчи эканликларини маълум қилишган. Бундан ташқари, "Сурхон" жамоаси ҳам Шамсиевни жамоада олиб қолмоқчи. Ҳимоячининг "Олимпик" билан шартномаси 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади.
Шамсиев термизликлар сафида қоладими ёки Тошкент клубларидан бирига ўтадими, буни вақт кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Шамсиев ортда қолган мавсум "Олимпик" ва "Сурхон" таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 24 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар