Эшитдик-да! Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди, у Суперлиганинг бошқа бир грандига ўтади
20 июл 2024 17:21
Янгиликлар
Эшитдик-да! Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди, у Суперлиганинг бошқа бир грандига ўтади
Суперлига клублари таркибни шакллантириш жараёнини давом эттиришмоқда.
"Championat.asia" олган маълумотга кўра, Фарғонанинг "Нефтчи" клубини бироз аввал дарвозабон Санжар Қувватов тарк этди. У жамоадагилар билан хайрлашиб кетган. Биздаги маълумотга Санжар Қувватов "Навбаҳор"да фаолиятини давом эттиради. Қувватов бугун-эрта наманганликлар билан шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов фаолиятини Эронда давом эттиришга яқин эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин

Маълумот учун, Санжар Қувватов жорий мавсум Суперлига ва Ўзбпекистон кубогида жами 9та ўйинда майдонга тушган ва 8та гол ўтказиб юбориб, 2та ўйинга нолга турган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар