Эшитдик-да! "Қўқон-1912" мураббийлар штаби истеъфога чиқди

Narzulla Saydullayev
24 апр 2023
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Про лига иштирокчиси бўлган "Қўқон-1912" клуби бош мураббийи Даврон Файзиев ўз лавозимини тарк этди.

Унинг ёрдамчилари Шавкат Абдухўжаев ва Ҳислат Чилматов ҳам Қўқон клубини тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Файзиев Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида раҳбариятдан уни қўйиб юборишларини сўраганини маълум қилганди.

Айни пайтда "Қўқон-1912" 6та ўйиндан 11 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia