

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж Олимпидасига тайёргарлик доирасида Янги Зеландия билан назорат учрашувида майдонга тушиши мумкин.
Championat.asia сайтига маълум бўлишича, мазкур баҳснинг ўтказилиш эҳтимоли юқори, бироқ ўйин ўтказиладиган ва вақти аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе шогирдлари "C" гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси билан беллашади.
Аввалроқ "оқ бўрилар" Мали билан ўйин ўтказиши ҳақида хабар берилганди.



