

Миллий жамоа ФИФА кунлари (6-14 октябрь) доирасида 2 та учрашувда майдонга тушади.
Ўзбекистон 9 октябрь санасида Тошкентда ўртоқлик баҳси ташкил этади. Рақиб номи тез орада маълум қилинади.
Хабарингиз бор, Тимур Кападзе шогирдлари 13 октябрь куни Малайзиянинг Малакка шаҳрида Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Аввалроқ ФИФА рейтинги янгиланган ва унда Ўзбекистон бир поғона юқорилаган эди.



