UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  30 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  14 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  10 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  11 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5

Эшитдик-да! Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал мухлисларсиз ўтади Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал мухлисларсиз ўтади

Кеча U-23 Осиё кубоги чорак финал дастлабки иккита учрашуви бўлиб ўтди.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ироқликлар билан баҳс олиб борди. Учрашувда вакилларимиз бир киши кам бўлиб қолганига қарамай пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди ва 1/2 финалга йўлланмани қўлга киритишди.

Учрашув давомида мухлислар ҳакам ва рақиб ўйинчиларидан норозилик ўлароқ майдонга турли қаттиқ жисмли буюмлар (тош, болт ва ҳ.) улоқтиришди.

Афсуски, ана шу отилган қаттиқ жисмлар натижасида ўзбекистонлик фотографлардан бири ва хорижлик оператор жароҳат олди. Бу ҳақда кеча хабар берган эдик.

ФОТО  Ўзбекистон – Ироқ баҳсида мухлислар томонидан отилган тош фотосуратчи ва операторни оғир аҳволга солиб қўйди

"Championat.asia"га етиб келган маълумотларга кўра, U-23 Осиё чемпионатининг Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал ўйини мухлисларсиз ўтказилади. Қўшимчасига моддий жарима ҳам қўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим финал баҳсини 15 июнь куни "Бунёдкор" стадионида ўтказади. 21:00да старт оладиган учрашувда бизга Ж.Корея ёки Япониядан бири рақиб бўлади.

Рейтинг: -100   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика