Эшитдик-да! "Навбаҳор"ни тарк этиш навбати ҳужум чизиғи вакилига
06 июн 2023 17:57
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Навбаҳор"ни тарк этиш навбати ҳужум чизиғи вакилига
Нафақат қиш, балки ёзги трансферлар мавсумида яна "Навбаҳор" катта саҳнага чиқиши аниқлашиб боряпти.
Сал олдин сайтимизда Фарруҳ Икромовнинг "лочинлар" сафини тарк этиши ҳақида хабар берган эдик. Энди навбат ҳужум позицияси вакилларига.
Маълумотларга кўра, Шоҳруз Норхонов ҳам клуб билан хайрлашади. Форвард катта эҳтимол билан "Сўғдиёна"га қайтади. Унга Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" томонидан ҳам қизиқиш бўлган эди, лекин Норхонов якунда Жиззах вариантида тўхталган.

Маълумот учун, футболчи ортда қолган вақт мобайнида Суперлигада 11 та ўйинда ҳаракат қилди ва 1 та гол урди. Фақатгина 1 та учрашувни бошланғич таркибда бошлади ва жами 278 дақиқа тўп тепди. Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичида 3 та беллашувда 163 дақиқа ўйнади ва 1 та тўп киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар