UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Эшитдик-да: "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоасига Ўзбекистон кубоги ғолиблиги учун "Малибу" автомобиллари топширилиши мумкин! Янгиликлар

Эшитдик-да: "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоасига Ўзбекистон кубоги ғолиблиги учун "Малибу" автомобиллари топширилиши мумкин!

Наманганнинг "Навбаҳор" ва Қаршининг "Насаф" жамоаси Ўзбекистон кубоги учун жиддий курашмоқда.

Эшитишимизга қараганда, Ўзбекистон кубогининг чорак финалига йўл олган ва бу босқичда ўзаро тўқнаш келган "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоасига мусобақа ғолиблиги учун "Малибу" автомобиллари ваъда қилинмоқда.

"Навбаҳор" ва "Насаф" раҳбарияти томонидан Ўзбекистон кубоги ғолиблиги учун мукофот сифатида "Малибу" автомобиллари қўйилиши кутилмоқда.

Мазкур жамоалар эртага ярим финал чиптасини қўлга киритиш учун Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда ўзаро баҳс бойлашади. Ўйин 12 декабрь куни соат 16:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги финали 20 декабрь куни Намангандаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги ғолиби ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. "Навбаҳор" ОФКнинг лицензиялашидан муваффақиятли ўтган, Қаршининг "Насаф" клуби эса лицензиялаш талабларини қайта топшириш учун ОФКга мурожаат йўллаб, рухсат сўраган. Айни пайтда клуб ОФКдан жавоб кутмоқда.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика