UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  1 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  14 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  23 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  32 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда Янгиликлар

Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси сербиялик ярим ҳимоячи Марко Станоевич билан ўртадаги шартномани узайтиришни истамоқда.

Эшитишимизга қараганда, қаршиликлар жорий мавсумда жамоанинг етакчисига айланган Марко Станоевич билан ўртадаги келишувни узайтириш мақсадида футболчига янги шартнома таклиф этишган. Марко Станоевич "Насаф"дан 2021 йилги мавсум учун 1,5 миллиард (150 минг АҚШ доллари) атрофида маош сўраган. "Насаф" эса бундай маошни сербиялик футболчига тўлашга рози бўлиши номаълум. Агарда ҳар иккала томон янги шартнома бўйича келиша олишмаса, унда Марко Станоевич фаолиятини Суперлиганинг бошқа клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Марко Станоевичнинг хизматларига айни пайтда Суперлиганинг бошқа клублари ҳам оғиз солишган. Марко Станоевич "Насаф"да қолишга қарши эмас. Агарда футболчининг янги шартнома бўйича талаблари қондирилса, Марко катта эҳтимол янги мавсумни ҳам "Насаф"да ўтказади. Акс ҳолда Марко қаршиликлар сафини тарк этиши мумкин.

Томонлар ҳозирча оғзаки музокаралар ўтказишган. "Насаф" келаси мавсум учун смета тасдиқланганидан сўнг Марко билан расман музокара ўтказиши мумкин. Рўзиқул Бердиев клуб раҳбариятидан Марко Станоевични жамоада олиб қолишни сўрамоқда.

Маълумот ўрнида: Марко Станоевич жорий мавсумда "Насаф" сафида 24 ўйинда 6та гол уриб, 1та голга асситентлик қилди.

Рейтинг: -54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика