Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди
21 янв 14:22
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди
Марказий ҳимоячи Мудасиру Салифу фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради.
Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевга кўра, 27 ёшли футболчи Муборак жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилади.
Мудасиру Салифу фаолияти мобайнида Гана, Молдова ва Саудия Арабистони мамлакатларида тўп тепган. 2021/22 йилги мавсум "Асанте Котоко" жамоаси билан Гана Премьер-лигасида, 2022/23 йилги мавсум "Шериф" билан Молдова Суперлигасида зафар қучган.
Салифу 2023/24 йилги мавсум Саудия Арабистонининг "Ал Букирия" жамоаси сафида 31 ўйинда майдонга тушиб, 7 марта огоҳлантирилган. Transfermarkt портали уни 300 минг еврога баҳолаган.

Аввалроқ "Машъал" нигериялик ярим ҳимоячиси билан хайрлашган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар