

Бизга маълум бўлишича, 31 ёшли форвард "Металлург" билан келишувга эришган ва янги мавсумни Суперлигада ўтказади.
Маълумот ўрнида, Обрадович 2021 йил Фарғонанинг "Нефтчи" клуби шарафини ҳимоя қилиб, 19 та ўйинда 12 та гол урган ҳолда Про лига тўпурари бўлган. Шунингдек, "UZ Football Awards-2021"да "Про Лиганинг энг яхши футболчиси" совринини қўлга киритган эди.



