

Маълумотларга кўра, черногориялик мутахассис эндиликда "Бунёдкор" U-21 жамоасига устозлик қилади.
Бунгача жамоани Абдуҳамид Қодиров бошқариб келаётганди. Жамоа ўтган мавсум унинг қўл остида U-21 чемпионатида 4-ўринни банд этганди.
Қайд этиш жоиз, 17 июлга қадар Тошкентда шуғулланадиган "Бунёдкор" ўринбосарлари 18 июль куни Хорватияга йўл олишади. Европадаги йиғин 30 июлга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Бошкович 2011-2012 йилларда Қаршининг "Насаф" жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан ишқибозлар кўнглидан жой олган. У "аждарлар" таркибида 51 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урган.



