

Championat.asia сайти маълумотига кўра, 1 январь куни эркин агентга айланадиган Қобиловга Жанубий Корея клубларидан таклифлар мавжуд. Олдинроқ агар ҳимоячи чет эл клубига кетмаса катта эҳтимол билан Тошкентнинг бошқа бир жамоаси "Локомотив"га ўтиши ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, Исломжон Қобилов 2020 йилги Суперлигада "Бунёдкор" сафида 25та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урди ва 1та голли пас берди.




