UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  9 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  12 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  10 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  114 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  26 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  26 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  8 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  12 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  16 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17

Алибоев: "Шацких бошқача футбол талаб қиляпти" Янгиликлар

Алибоев: "Шацких бошқача футбол талаб қиляпти"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан кейин (3:2), мезбонлар аъзоси Икромжон Алибоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Қийин ўйин бўлди. Янги мураббий қўл остида илк учрашувимизни ўтказдик. Ютганимиз яхши ва уларнинг 2 та гол урганига (12 йил деганда) келсак, бу футбол. Ҳар бир жамоа гол уриш учун ҳаракат қилади.

- Марат Бикмаев билан бирга ўйнагансиз. Кўпчилик Бикмаевни ҳисобдан чиқариб бўлганди, аммо бугун иккита гол уришга эришди. Мазкур ҳужумчи ҳақида нима дея оласиз?

- Бикмаев ҳали ўзини кўрсатишга қодир. Бугунги ўйин буни кўрсатдики, уни ҳали ҳисобдан чиқариш керак эмас.

- Мураббий алмашди. Славче Войнескининг ўйин услуби жамоага тушмадими? Максим Шацкихнинг ғояси жамоа генига яқинроқми?

- Албатта, яқинроқ деб ўйлайман. Чунки, 2-3 та ўртоқлик ўйинида ҳаракат қилдик, тайёргарлик жараёнида яхши таасурот қолдирди. Аввалги мураббийлар ҳақида эса гапиришни хоҳламайман. Ўйлайманки, 2-даврада бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатамиз.

- Чемпионлик йўлидаги асосий рақиб сифатида кимни кўрмоқдасиз?

- Очколарга қарасак, “Сўғдиёна”да биз билан тенг очко. “Навбаҳор”, “Насаф” ... Умуман, қайсидир бирини ажратиб кўрсатолмайман, ҳаммада имкониятлар тенг.

- Кураш охирги тургача давом этадими?

- Мен ҳам шундай ўйлайман.

- Шарқий Осиёда ўйнаб келдингиз. Кетишингиздан олдин Ўзбекистон чемпионатининг савияси қандай эди ва ҳозир қай ҳолатда? Ўйинлар қийинлашганми?

- Ҳа, қийинлашган деб ҳисоблайман. Ўйинлар савияси анча ўсган. Албатта, бундан футболимиз ютади.

Фахриддин Рўзиев ёзиб олди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика