

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси кейинги мавсумга бош мураббий лавозимига Илҳом Мўминжоновни жалб қилади. Бу ҳақида сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров хабар бермоқда. Сўнгги бор 2022 йил "Нефтчи"ни бошқарган мутахассис эндиликда собиқ жамоасида иш бошлайди. Илҳом Мўминжонов 2016-2018 йилги мавсумда Намангандаги фаолияти билан танилган. Кейинчалик Термиз ва Фарғонада меҳнат қилди.



