Эшитдик-да! Черногориялик ҳужумкор ярим ҳимоячи "Бунёдкор" сафини тўлдирди

Sherzod Nurmatov
7 янв 2023
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ўнг қанот вингери Игор Ивановични таркибга жалб қилди.

Бизга маълум бўлишича, Иванович "Бунёдкор" билан келишувга эришган ва у мавсум сўнгига қадар "қалдирғочлар" шарафини ҳимоя қилади.

30 ёшли футболчи фаолияти давомида Черногория, Сербия, Озарбайжон жамоаларида тўп тепган. Черногория термаси сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Тажрибали ўйинчи ўтган мавсумни Черногориянинг "Дечич" клуби сафида ўтказган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia