

Учрашувнинг 79-дақиқасида мезбонлар футболчиси Стюарт Армстронг бутсасининг таг қисми билан "Ман Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпортнинг сон қисмига зарба берди. Учрашув арбитри Саймон Хупер Армстронгга сариқ карточка кўрсатди. ВАР орқали текширувдан кейин ҳам ҳакам қарорини ўзгартирмади.

"Эсдалик учун раҳмат", - деб ёзади футболчи твиттерида.



