UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  3 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  1 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  0 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  1 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  3 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  3 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  9 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  5 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  4 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3

Эртага "Локомотив" ва "Пахтакор" қайси либосларда майдонга тушиши маълум бўлди Янгиликлар

Эртага "Локомотив" ва "Пахтакор" қайси либосларда майдонга тушиши маълум бўлди

Эртага, 29 апрель куни Суперлиганинг 9-турига старт берилади.

Турнинг марказий ўйинида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – "Локомотив" пойтахтнинг яна бир клуби – "Пахтакор"га қарши баҳс юритади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "темирйўлчилар" матбуот хизмати хабар берди. Ўйин комиссари Маъмур Саидқосимов раҳбарлигида ўтган йиғилишда учрашувнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоалар ўйинни қандай либосда ўтказишлари масаласи ҳал этилди.

Унга кўра, "Локомотив" ўйинни анъанавий қизил-яшил-яшил либосда ўтказади. Жамоа дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади. "Пахтакор" эса сариқ рангли формада ўйнайди. "Шерлар" посбони яшил либосда ўз дарвозасини қўриқлайди.

Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви эртага "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00да старт олади. Ўйин Спорт телеканали орқали жонли эфирда кўрсатилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика