Эррера: "Лестер" чемпионликни "Олд Траффорд"да расмийлаштиришини истамаймиз"

Aslanov Jasurbek
29 апр 2016
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера "Лестер Сити" Премьер-лигадаги чемпионликни ушбу дам олиш куни нишонлашини истамайди.

МЮ - "Лестер Сити" ўртасидаги баҳс 1 май куни бўлиб ўтади.

"Биз биринчи навбатда "Манчестер Юнайтед" ҳақида ўйлашимиз керак, чунку олдингидек кучли тўртлик учун курашни давом эттиряпмиз. Олдинда фантастик футбол намойиш этаётган "Лестер" билан баҳс кутиб турибди. Аммо улар "Олд Траффорд"да совринни қўлга киритишини истамайман.

"Тулкилар" АПЛда чемпион бўлишга муносиб, аммо буни ўз майдонида амалга оширишади деб умид қиламан" - дейди Эррера.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports News