Эррера: "Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди"

Alisher
24 авг 2020
ПСЖ ярим ҳимоячиси Андер Эррера ЧЛ финали доирасидаги "Бавария" (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бундай мағлубиятдан кейинги ёқимсиз туйғулар. Биз ҳаммасини ўйлаб кўришимиз керак. Биз клуб учун, мухлисларимиз учун муҳим нарсани қурдик. Эртага мағлубиятларимиз ўтиб кетади ва биргаликда ютуқлар ҳақида ўйлаймиз. Биз бундай тажрибани ахлат қутисига ташламоқчи эмасмиз.

Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди. Агар сен финалда гол урмас экансанг, унда... Бизда 5 ёки 6та вазият бўлди, аммо улар ажойиб тарзда ҳужум қилишди. Биз шундай давом этган ҳолда, муваффақиятга эришиш учун ишлашимиз керак", - дейди Эрерра.


AlisherМуаллиф
Манба: RMC Sport 1