

Эрон терма жамоаси футболчиси жамоасини алмаштирди.
31 ёшли футболчи Кипрнинг "Апоэл" клуби билан бир йиллик битмга имзо чекди. "Гуччи" лаъқабли футболчи бунгача Голландиянинг Херенвен" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ушбу жамоа сафида 67 ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол уришга муваффақ бўлган.
ЖЧ-2018дан сўнг, ҳужумчи терма жамоа сафидаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди. Унинг янги жамоаси "Апоэл" Кипрнинг 27 карра чемпиони, 21 карра мамлакат Кубоги ва 13 карра Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.



