Эрондан ўзига хос рекорд
05 июн 2018 12:20
Янгиликлар
Эрондан ўзига хос рекорд
Маълумки, кеча терма жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш якуний рўйхатни маълум қилди. Эътиборлиси, рўйхатдан жой олган 23 нафар футболчининг 12таси Европа клубларида ўйнайди.
Шу тариқа терма жамоа Европада фаолият олиб бораётган легионерлари сони бўйича рекорд ўрнатди. Эрон илк марта 1978 йилги мундиалда ўйнаган ва таркибида бирорта ҳам легионер бўлмаган. 1998 йилги мундиалда 3, 2006 ва 2014 йилги ЖЧларда эса ўз таркибида 6 нафардан легионер бўлган.
Бу сафар форслар сафида оз эмас кўп эмас 12 нафар "европалик" легионер ҳаракат қилади. Булар қуйидагилар:
Амир Обидзода («Маритиму», Португалия)
Рамин Ризоян («Остенде», Бельгия)
Милад Муҳаммади («Ахмат», Россия)
Саид Иззатуллоҳи («Амкар», Россия)
Маъсуд Шожайи (АЕК, Греция)
Ашкан Дежага («Ноттингем Форест», Англия)
Эҳсон Хожисафи («Олимпиакос», Греция)
Саман Годдос («Эстерсунд», Швеция)
Алиризо Жаҳонбахш («АЗ Алкмаар», Голандия)
Карим Ансарифард («Олимпиакос», Греция)
Сардор Азмун («Рубин», Россия)
Ризо Гучаннажод («Херенвен», Голландия)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар