UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   0 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  3 14:32Беллингем Мбаппе ҳақида: "У билан бирга ўйнашни хоҳламайдиган кимнидир биласизми?!"  2 14:10"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 13:23Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди  6 12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  1 12:26Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  6 11:27Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  5 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  8 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  8 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  5 09:25Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Иттиҳод" 4:2  1 09:16«Челси» янги бош мураббийи билан келишувга эришди  7 08:49«Барселона»дан ҳайдалган Хави яна бир бор жамоасини севишини исботлади  16

Эрон терма жамоаси қандай услубда гол уришни яхши кўради? Янгиликлар

Эрон терма жамоаси қандай услубда гол уришни яхши кўради?

Форслар 21 ноябрь куни Ўзбекистонга қарши баҳс олиб боради.

Эрон терма жамоаси 21 ноябрь куни ЖЧ-2026 ва ОК-2027 қўшма саралаш баҳслари 2-босқичи доирасида Ўзбекстонга қарши майдонга тушади.

Мазкур жамоалар сўнгги марта жорий йилнинг 20 июнь куни CAFA турнири финалида ўзаро тўқнаш келишганди ва ўшанда эронликлар 1:0 ҳисобида Тошкентда зафар қучганди.

Шундан сўнг Амир Ғалинои шогирдлари 5 ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Устига-устак мазкур баҳсларда жамоа 16 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўз дарвозасидан атиги битта тўп олиб чиқди. 

Ўзбекистонга қарши тўқнашув олдидан Эрон томонидан сўнгги беш ўйинда рақиблари дарвозасига қандай услубда кўпроқ гол урилгани таҳлил қиламиз.

Болгария - Эрон 0:1

Гол. Ўзбекистондаги мусобақадан сўнг кузги йиғин доирасида эронликлар Болгария билан куч синашиб, Муҳаммад Моҳеби томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонди. Мазкур ҳодиса эронлик футболчининг қарши ҳужумда тўп учун охиригача курашиши ҳамда рақибни хато қилиши мажбур қилиши оқибатида содир бўлди.


Эрон - Ангола 4:0

1-гол. Ўз жарима майдони яқинида тўпга эгалик қилаётган рақибга нисбатан прессинг уюштирган Али Карими тўпни олиб қўйиши натижасида Тареми томонидан дастлабки гол урилди.

2-гол. Марказдан бошланган ҳужум чап қанотга кўчди, рақиб жарима майдонига кириб борган Муҳаммади марказдаги Тарими тўпни оширди, Меҳди эса дарвозани ишғол қилди.

3-гол. Яна марказдаги фаоллик чап қанотга кўчди, Тораби эса рақиб жарима майдонига кириб бориб, марказга тўпни йўналтирди. Муҳаррами эса бўш дарвозага тўп киритди.

4-гол. Ҳожи Сафи чап қанотдан ҳужум бошлади ва марказдаги Карими билан занжир услубида пас ўйнаб, рақиб жарима майдонига кириб борди ва марказдаги Муғанлуга узатма амалга оширди. Унинг шериги эса бир ҳимоячини ортда қолдириб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.


Иордания - Эрон 1:3

1-гол. Ҳимоядан ҳужумга оширилган тўпни рақиб футболчиси қайтарди, аммо қайтган тўпга эгалик қилган Тареми Азмунни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, Эрон ҳужумчиси эса вазиятдан унумли фойдаланди.

2-гол. Ҳимоядан бошланган ҳужум марказга кўчди ва ўнг қанотда фаол ривожланди. Ризояннинг рақиб жарима майдони ёнидан марказ томон узатган тўпни Тареми тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлади.

3-гол. Прессинг натижасида майдон маркази яқинида рақибдан тўп олиб қўйилди ва ҳужум томон оширилдан, бу вазиятда иорданиялик ҳимоячидан абжирроқ ҳаракат қилган Муҳаммади гол урди.


Қатар - Эрон 0:4

1-гол. Ризоян ўнг бурчакдан узатма амалга оширди ва Канани бош билан дарвозани ишғол қилди.

2-гол. Прессинг натижасида рақибдан тўп олиб қўйилди ва чап қанотдан ҳужум бошланди. Муҳаммадининг жарима майдони яқинидан марказга узатган тўпни Жаҳонбахш тўхтатмасдан дарвоза томон аниқ йўллади.

3-гол. Ҳужум чап қанотдан ривожлантирилди, Муҳаммади рақиб жарима майдонига кириб борди ва марказга тўпни узатди, уни эса Азмун тўхтатмасдан дарвозага тепди.

4-гол. Ризоя ўнг бурчакдан узатма амалга оширди ва Канани яна бош билан дарвозани ишғол қилди.


Эрон - Гонгконг 4:0

1-гол. Чап қанотдан ривожланган ҳужум натижасида жарима майдони яқинида Муҳеби марказ томон узатма амалга оширди, уни эса Азмун тўхтатмасдан дарвозага йўллади.

2-гол. Тареми жарима майдонининг чап қисмидан ёриб кирди ва марказга пас берди, Азмун бўш дарвозани ишғол қилди.

3-гол. Тареми тезкор қарши ҳужум натижасида Азмундан пас қабул қилиб, рақиб жарима майдонига кириб борди ва ўзи аниқ зарба йўллади.

4-гол. Ризоян чамаси 20-25 метрлар масофадан жарима зарбасини аниқ ижро этди.


Кўриниб турибдики, эронликлар урган 16 та голдан тенг ярми қанот футболчиларининг (асосан, чап қанот) рақиб жарима майдони ташқариси ёки ичкарисидан дарвоза чизиғига қадар 10-15 метр оралиқда марказ томон узатмасини ҳужумчиларнинг тўхтатмасдан дарвозага йўллаши натижасида содир бўлган.

Шунингдек, 3та гол яккама-якка вазиятга чиқиб бориш орқали ҳужумчиларнинг фаоллиги натижаси урилган. 2та гол эса фаол прессинг маҳсули бўлган. Яна икки тўп бурчак зарбаси натижасида киритилган бўлса, битта гол жарима зарбаси ижросининг маҳорати эвазига урилган.

Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика