Эрон терма жамоаси дарвозабони Бейранванд Жаҳон чемпионатида бошқа майдонга тушмайди

Sherzod Nurmatov
22 ноя 2022
Жаҳон чемпионати доирасидаги Англияга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида олган жароҳати сабабли алмаштирилган эронликлар дарвозабони Алиризо Бейраванд турнирнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Бу ҳақда "Khabaronline" хабар берди.

Аввалроқ ОАВда дарвозабоннинг бурни сингани ва унда мия чайқалиши рўй берган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Қайд этилишича, футболчи ўйиндан сўнг тиббий кўрикдан ўтиш учун шифохонага йўл олган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Khabaronline