

Меҳмонлар таркибида ўзбекистонлик футболчи Азизбек Амонов ушбу ўйинда захирада қолдирилди. Унинг жамоаси эса сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Истиқлол" таркибида Муҳаммад Данешгарнинг 8-дақиқада киритган голига мезбонлардан Георги Гвелешиани 14-дақиқада жавоб қайтарди. Шу тариқа, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Очко йўқотганига қарамай, "Истиқлол" 57 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. Шерзод Темиров тўп тепадиган "Персеполис" эса бир ўйин кам ўтказган ҳолда 50 очко билан уларни таъқиб қилмоқда.



