Эрон. "Истиқлол" чемпионлик сари яна бир дадил қадамни ташлади

Mirjalol Normatov
14 май 2022, 22:23
Эрон чемпионатининг 27-тури доирасида "Истиқлол" жамоаси сафарда "Фулад"га қарши баҳс олиб борди.

Унда меҳмонларнинг ғалабаси кузатилди, 2:1. Қайд этиш керак, Азизбек Амонов ҳаракат қилаётган "Истиқлол"нинг яқин таъқибчиси "Персеполис" билан орадаги фарқи 9 очкони ташкил қилади. Шерзод Темиров ҳаракат қилаётган "Персеполис" бугун тур доирасидаги ўз ўйинини ўтказади. Агарда жамоа бугун очко йўқотадиган бўлса, навбатдаги турда "Истиқлол" ғалаба қозонган тақдирда мамлакат чемпионлигини расмийлаштириши мумкин.

"Фулад" - "Истиқлол" 1:2

Голлар: Кошки (90+3) - Ҳусайнзода (53), Хардани (73).

А СЕРИЯ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia