Эрон футболчиларининг оила аъзолари мамлакат ҳукумати таҳдидига учради

Sherzod Nurmatov
29 ноя 2022
Агар Эрон термаси вакиллари АҚШ билан ўйин олдидан ўзларини номақбул тутишса, футболчиларнинг оила аъзоларини қамоқ ва қийноқлар кутмоқда.

Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Эронлик футболчиларнинг яқинлари ЖЧ-2022 ўйини олдидан расмийлар таҳдидига дучор бўлди.

Бугун Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичи 3-турида АҚШга қарши ўйнайди.

CNN мухбири Сэм Килининг сўзларига кўра, футболчиларнинг оиласи Америка билан учрашишдан олдин ўзини "тўғри тутмаса" (мадҳия айтмаса) жиноий жавобгарликка тортилади ва қийноқларга дучор бўлади.

Қатардаги турнирда Эрон хавфсизлик хизматининг ҳаракатларини кузатувчи манбага кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ўнлаб раҳбарлари миллий терма жамоа футболчиларини кузатиб боришмоқда. Футболчиларга миллий терма жамоа ихтиёрини тарк этиш ва хорижликлар билан учрашиш тақиқланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: CNN