Эрон. "Фулад" қўшиб берилган дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди. Ўткир Юсупов тўлиқ ўйнади

Omonjon To`xtamirzayev
2 янв 2025
Эрон чемпионатининг 15-турида Ўткир Юсупов ҳаракат қиладиган "Фулад" жамоаси ўз уйида "Малаван"ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган беллашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Захирадан ўйинга қўшилган Абулҳафизи Задеҳаттар 90+1-дақиқада ғалаба тўпини киритди. "Фулад"нинг ўзбекистонлик дарвозабони Ўткир Юсупов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, 15-турдан кейин 28 очко жамғарган "Фулад" 4-поғонани банд этиб турибди. 

Мезбонлар учрашувни қуйидагича таркибда бошлашди. 


"Фулад" - "Малаван" 2:1
Гол:
Муҳаммад Козимий 4; Абулҳафизи Задеҳаттар 90+1` — Сафарзода 65`

Огоҳлантириш: Амир Сарабадани 37


"Фулад": 1.Ўткир Юсупов, 3.Сасан Ансари, 6.А.Немати, 9.Эҳсон Пахлавон (70.Абулҳафизи Задеҳаттар 68`), 17.Амир Сарабадани, 23.Шаҳин Тавакколи, 26.Муҳаммад Козимий (90.М.Аскари 74`), 27.Али Араби, 33.Амирҳуссайн Нажатшо, 79.Сина Асадбеиги, 92.Чимба Лусиано (11.М.Сулаймони 74`)
Захира
: Можтаба Нажжариан, Мусса Кулибали, Муҳаммад Аббосий, Муҳаммад Муҳаммади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia