Эрон чемпионати. Жепаровнинг голи "Истиқлол"га муҳим ғалабани келтирди

Эрон чемпионатининг 3-турида ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп тепадиган "Истиқлол" ўз уйида "Трактор Сози"ни қабул қилди.


"Истиқлол" - "Трактор Сози" ўртасидаги учрашувнинг тақдирини Сервер Жепаров киритган ягона гол ҳал этди.

Ўйиннинг 42-дақиқасида Жепаров "Трактор Сози" дарвозасини ишғол этди ва "Истиқлол"га муҳим ғалабани келтирди.

Жепаровнинг голини телеграмдаги расмий каналимизда -@Championatasiaтомоша қилишингиз мумкин.

Жепаров киритган гол "Истиқлол"нинг янги мавсумдаги илк голи ва биринчи ғалабасига замин яратди. Жамоа 3-турдан кейин 4 очко жамғарган ҳолда 8-ўринда бормоқда.


Эрон чемпионати, 3-тур. Турнир жадвали.

"Истиқлол" - "Трактор Сози" 1:0

Гол: Сервер Жепаров (42)


Манба: championat.asia