

"Истиқлол" - "Трактор Сози" ўртасидаги учрашувнинг тақдирини Сервер Жепаров киритган ягона гол ҳал этди.
Ўйиннинг 42-дақиқасида Жепаров "Трактор Сози" дарвозасини ишғол этди ва "Истиқлол"га муҳим ғалабани келтирди.
Жепаровнинг голини телеграмдаги расмий каналимизда -@Championatasiaтомоша қилишингиз мумкин.
Жепаров киритган гол "Истиқлол"нинг янги мавсумдаги илк голи ва биринчи ғалабасига замин яратди. Жамоа 3-турдан кейин 4 очко жамғарган ҳолда 8-ўринда бормоқда.
Эрон чемпионати, 3-тур. Турнир жадвали.
"Истиқлол" - "Трактор Сози" 1:0
Гол: Сервер Жепаров (42)



