Эрнесто Валверде: “Мен Месси билан ишлашдан олдин ҳаяжонда эдим”

Aslanov Jasurbek
17 июн 2017, 02:05
“Барселона” устози Эрнесто Вальверде ўз интервьюсида Лионель Месси ҳақида гапириб ўтди.

“Мессининг “ПСЖ” (6:1) устидан қозонилган ғалабдан кейинг сурати жуда қадрли. Бу буюк кечанинг ажойиб якуни эди. У ҳар куни ҳайратлантиради. Месси дунёнинг энг яхши футболчиси ва мен бундан ҳаяжондаман.

Бир кун машғулотда у бетакрор ишни амалга оширади, кейинги куни эса сен уни янада кўпроғига қодир эканлигини англайсан. Месси доим ҳаракатда, изланишда, янгиланишда.

Қачондир, кимдир амалга ошириш душвор бўлган ишни такрорлаб турса, бу бўлиши мумкин эмас, деб ўйлаб қоласан. У эса янада такомиллашиб бораверади”, дейди Вальверде.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca