UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  3 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  1 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  1 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  11 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  3 18:38Слот "Арсенал" билан дуранг нега орқага ташланган қадам эмаслигини тушунтирди  1 18:14Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмас  3 17:45Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади  6 17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  1 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0

Эрматов ва унинг бригадасига омад ёр бўлсин Янгиликлар

Эрматов ва унинг бригадасига омад ёр бўлсин

Бугун ЖЧ-2018да биз кутган кун келди. Яъни, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бугун жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Аргентина - Хорватия баҳсини бошқаради.


Бу ўйин Эрматов учун жаҳон чемпионатларидаги 10-учрашув бўлади. Бунгача жами тўққизта ўйинда ҳакамлик қилган Эрматов ЖЧ-2010да бешта, ЖЧ-2014да эса тўртта ўйинни бошқарган.

1-турда Аргентина Исландия 1:1 ўйнади, Хорватия эса Нигерияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Демак, бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви анча қизиқ кечса керак. Бундан ташқари, мазкур беллашувни Равшан Эрматов бошқариб бориши ўйинга бўлган қизиқишни икки карра оширади.

Жаҳон чемпионатларидаги дебютини 2010 йил бошлаган Эрматов ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда энг ёш ҳакам бўлганди. Шунга қарамай, ФИФА унга катта ишонч билдириб бешта ўйинни топширган. Ва айтиш мумкинки, ҳамюртимиз жиддий хатоларга йўл қўймасдан барча ўйинларни юқори савияда ўтказа олганди.

Келинг, шу ўринда 2010 йил Эрматов бошқарган ўйинларни ёдга олсак.

ЖАР - Мексика 1:1 (Очилиш ўйини, гуруҳ босқичи)
Англия - Жазоир 0:0 (гуруҳ босқичи)
Греция - Аргентина 0:2 (гуруҳ босқичи)
Аргентина - Германия 0:4 (чорак финал)
Уругвай - Голландия 2:3 (ярим финал)

Кўриб турганингиздек, Эрматов ЖЧ-2010да Аргентина терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ҳакамлик қилган. Ўшанда Равшан Эрматовга қанотларда Баҳодир Қўчқоров билан Рафаэль Илясов ёрдам берганди.

Орадан тўрт йил ўтиб Бразилияда ўтган мундиалда Эрматов бошчилигидаги ҳамкамлар бригадаси яна тўртта ўйинни бошқаришади. Учта гуруҳ ўйини ва битта чорак финал баҳси.

2014 йил Эрматов бошқарган ўйинлар: 

Швейцария - Эквадор 2:1 (гуруҳ босқичи)
Хорватия - Мексика 1:3 (гуруҳ босқичи)
АҚШ - Германия 0:1 (гуруҳ босқичи)
Голландия - Коста-Рика 0:0, 4:3 пен. (чорак финал)

Тўрт йил аввалги мусобақада Эрматов Аргентина иштирокидаги баҳсга қўйилмаган, бироқ Хорватиянинг гуруҳ босқичида Мексикага қарши баҳсини бошқарган. Ўшанда хорватлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишган. ЖЧ-2014да Эрматовга қанотларда Баҳодир Қўчқоров билан Абдулҳамид Расулов ёрдам берганди.

Мана энди бугун ҳамюртимиз ЖЧ-2018 доирасида биринчи, умумий ҳисобда эса 10-учрашувини ўтказади. Шу ўринда Эрматов бошлиқ Абдулҳамид Расулов, Жаҳонгир Саидов каби ҳакамларимизга бугунги учрашувда омад тилаган ҳолда ўйинни чиройли тарзда бошқаришларини ҳамда қўпол хатоларга йўл қўймасликларини ният қилиб қоламиз.

Равшан Эрматов ва унинг бригадаси учун бутун халқимиз дуода десак муболаға бўлмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика