Эриксен ва Хойлунднинг тикланиш вақтлари маълум

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2023, 17:44
Футболчилар бўлажак ўйинларда жамоага ёрдам беришмайди.

"Манчестер Юнайтед" расмий сайтида Дания терма жамоаси жароҳатланган футболчиларининг тикланиш вақти ҳақида маълумот эълон қилди.

Ҳужумчи Расмус Хойлунднинг мушакларида зўриқиш бор. Клубдагилар унинг ноябрь ойи охирида сафга қайтишини кутмоқда.

Ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен тиззасидан шикастланган. У узоқроқ муддатга сафдан чиқди ва тахминан бир ойни ўтказиб юбориши мумкин.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: manutd.com