Эрик тен Хаг: "МЮнинг ўйини яхшиланмоқда"
08 дек 2023 21:52
Янгиликлар
Эрик тен Хаг: "МЮнинг ўйини яхшиланмоқда"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛда "Борнмут"га қарши ўйин олдидан журналистлар билан қаттиқроқ гаплашди.
"Қандай йўналишда эканлигимизни яхши биламиз. Олдингидан кўра яхшироқ ҳолатдамиз, ўйинимиз яхши эканлиги кўриниб турибди. Бу лигада рақобат жуда катта, буни яхши биламиз. Ҳар бир учрашувда бир томон иккинчисини ўлдиришга ҳаракат қилади, шу сабабли ҳар бир баҳсга тайёр туриш керак.
"Борнмут" ҳам яхши ҳолатда, улар ҳам яхши жамоа. Ўйинни тез ташкиллаштирадиган футболчилари бор. Айтганимдек, барча ўйинда ҳамма бир-бирини ўлдиришга ҳаракат қилади. Биз эса барчасига 100 фоиз тайёр туришимиз керак", - деди Эрик тен Хаг.
Фикрлар