Эрик тен Хаг: "Манчестер Юнайтед" исталган рақибини мағлуб қила олади"

Mirjalol Normatov
29 дек 2023, 22:31
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоаси исталган рақибини мағлуб қила олиши мумкинлигини айтди.

"Барча муаммоларга қарамасдан "Астон Вилла"га қарши ўйин кўп нарсаларни исботлаб берди. Айни дамда АПЛнинг бирор жамоасида бизчалик муаммолар йўқ.

Биз қўлга киритилган очколарнинг сонидан унчалик мамнун эмасмиз, бироқ эгаллаб турган ўрнимизга муносиб бўлиб турибмиз. Қачонки барча футболчилар сафга қайтса, кучли таркибни майдонга ташлай оламиз.

"Ливерпуль", "Арсенал" ва "Астон Вилла"га қарши тенгма-тенг курашдик. Улар лиганинг топ-жамоалари бўлиб туришибди. Шу сабабли биз лиганинг исталган жамоасини мағлуб эта оламиз, дея оламан.

"Астон Вилла"га қарши ўйин - шу ҳолатда ҳам таркибимиз кучли эканлигини кўрсатди. Шунча йўқотиш билан ҳам биз кураша олишимиз мумкин.

Қачонки таркибдаги кучли футболчилар сафга қайтар экан, тўғри менталитет ҳам қайтади", - деди тен Хаг.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News