

Клуб директорлар кенгаши жамоанинг кеча "Вердер" билан дуранг ўйнаганидан мамнун эмас ва шу сабабли бош мураббий Эрик тен Хагни ҳимоя қилишни хоҳламаяпти. Бугунги йиғилишдан кейин мураббийнинг келажаги борасидаги қарор маълум бўлади.
"Байер" ушбу мавсумдаги дастлабки икки ўйинида мағлубият ва дуранг қайд этди.
Маълумот учун, "Байер" ушбу мавсум арафасида таркибнинг 9 нафар футболчисини умумий ҳисобда 231 миллион евро эвазига сотиб юборди



