UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23"Атлетико"нинг яна бир футболчиси коронавирусга чалинди  0 18:00Азмун Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этади  1 18:00Coca Cola Суперлига. “Бунёдкор” – АГМК 0:1 (Матнли трансляция)  8 17:53Coca Cola Суперлига. “Қизилқум” – "Машъал". Асосий таркиблар маълум  2 17:39Бартомеу яна саҳнада! У Суаресни "Атлетико"га ўтишини тўхтатиб қўйди. Уругвайлик ғазабда  13 17:14Вейналдум яна "Ливерпуль" билан шартномани узайтиришдан бош тортди  1 16:51Хитой Суперлигаси. Аҳмедов ҳаракат қилаётган "Тяньцзинь Тэда" 90+1 дақиқада гол ўтказиб, мағлубиятга учради  3 16:23Карикатура: Кепа "Челси"да қоладими?  4 16:00Olamsport: Собиқ UFC чемпионининг Дэна Уайтга жавоби, Порье шу йил Фергюсонга қарши жанг қилмоқчи  0 15:59Шота Арвеладзе: "Рақиб учун ғурур, биз учун эса финал ўйини бўлади"  46 15:51Йович "Айнтрахт"га қайтмоқчи. Унга Зидан билан муносабатлар ёқмаяпти  3 15:23Альваро Мората тиббий кўрикдан ўтди  8 14:34"Шаҳр Ходро" бош мураббийи: "Пахтакор"ни ҳурмат қиламан"  30 14:27"Интер" Видалнинг трансферини эълон қилди  4 14:18"Тяньцзинь Тэда" - "Хэбэй Илиньшаньчжуан". Асосий таркиблар маълум  0

Энг яхши мураббий, энг ёмон ҳайдовчи. Гвардиола уришга улгурган 4 қимматбаҳо машина Янгиликлар

Энг яхши мураббий, энг ёмон ҳайдовчи. Гвардиола уришга улгурган 4 қимматбаҳо машина

Ҳар бир инсоннинг ўзгача қобилияти бўлади, кимлардир футбол тактикасининг қироли бўлиши мумкин, айримлар эса жуда ҳам омадли бўлишади.

Яқиндигина АПЛда чемпионликни қўлга киритган "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп интервьюларидан бирида замонамизнинг энг кучли мураббийи сифатида Пеп Гвардиолани эътироф этганди. Германиялик мутахассис Пепнинг тактикасини жуда ажойиб тарзда мақтаб ўтганди.

Ҳаётнинг бир қонуни бор: идеал инсоннинг ўзи йўқ. Инсон ҳар тарафлама юқори кароматлар кўрсата олмайди. Тактикалар қироли Гвардиоланинг минус томони - у ёмон ҳайдовчи.

"Пепнинг "Сити"си: супержамоанинг яратилиши" китоби муаллифлари Пол Балус ҳамда Ли Мартин бу ҳақида тўхталиб ўтган: "Пеп ҳозирда қора Mercedes ҳайдамоқда. Аммо у яхши ҳайдовчи эмас. Унинг шундай аҳмоқона одати бор. Кўп машина алмаштиради".

Қизиғи шундаки, ОАВ ҳам "Манчестер Сити"га келгунига қадар унинг ҳайдовчилик маҳорати ҳақида гапирмаганди. Кейинчалик ҳаммаси бошланди: йўл транспорт ҳодисаси бўлди, Пеп айбдор. Машиналар тўқнашиб кетди, Пеп айбдор... Дастлабки ҳолат 2015 йилда Мюнхенда содир бўлган. Ўшанда Гвардиола бошқарувидаги "Audi RS6" тўғри йўлда "Wolkswagen Polo" билан тўқнашиб кетган. Ўшанда немис матбуоти Пеп ўз вақтида тормозни босмаганини ва шу сабабли машина қарама-қарши йўналишга ўтиб кетганини айтишганди (балки ўшанда Пеп ЕЧЛ доирасида "Шахтёр"га (7:0) қарши ўйин учун тактикани тузиб кетаётган бўлгандир).

"Тўқнашувдан кейин ҳайдовчилар машинадан тушиб, бунинг қанчалик даражада жиддий бўлганини томоша қилишади. Гвардиола эса бу нарсалар унинг имижига жиддий таъсир қилмаслиги учун ишни полициягача олиб бормай, шу ернинг ўзида ҳал қилишга интиларди. Суҳбат якунида улар барибир келишиб олишарди", - деганди бир гувоҳ. Унинг айтишига кўра, шундай паллаларда кўплаб инсонлар Пеп билан селфи тушишган. Гвардиола табиатан расмга тушишни яхши кўрадиган инсон ва бундан қайтмаган.

Бироқ "туманли альбион"га келганидан кейин Гвардиолада муаммолар пайдо бўла бошлади. 4 йилга яқин вақт мобайнида унинг 4 машинаси чиқитга чиқиб кетди. Уларнинг барчаси ЙТҲ оқибатида кераксиз буюмга айланиб қолаётганди. Аммо Англияда матбуотнинг тили шафқатсиз ҳисобланади. Гвардиоладан "барча машиналар қўрқади", буни унинг бакни бензинга тўлдириши керак бўлган "Range Rover"га, дизель қуйдириб юборгани билан изоҳлай оламиз.

"Пеп кўп нарсаларда биринчи рақамли инсон, бироқ машина бошқариш у учун эмас. Машина унинг бошқарувида бўлса, Манчестерда йўл-транспорт ҳодисалари доим бўлади, деб ёзади "The Sun". 4 йил давомида у салкам ярим миллион (460 минг) фунтлик машиналарни уриб юборган. Уларнинг энг арзони 30 минг фунтлик "Mini Cooper" бўлганди.

Ундан ташқари испаниялик "ҳайдовчи" икки машинанинг ўртасидан ўтмоқчи бўлиб, "Mercedes GLE"нинг ён ойналарини синдирган. Қизиғи, у машинани таъмирлатиб, тахминан бир ойлардан кейин уни яна бир марта уриб юборган.

150 минглик "Range Rover" эса бошқача йўл билан кераксиз матоҳга айланди. Пеп дизелда юрадиган машинага бензин қуйдирган. Шу сабабли машинанинг иссиқлик насоси ёрилиб кетган, Пеп уни устахонага олиб борган, таъмирдан кейин бу машинани ҳайдашдан қўрққан.

Пепнинг машиналари қимматлашиб борди. У 200 минг фунтлик кумушранг "Bentley GTX700" машинани сотиб олди.

Қизиғи шундаки, интернетда Пеп уриб юборган машиналарнинг расмлари йўқ. Унинг бу борадаги репутацияси футболда қилаётган ишларининг соясида қолиб кетади. Одамларга у уриб юборган машиналар эмас, жамоасининг ўйинлари нисбатан қизиқроқ кўринади.

Пепнинг яхши ҳайдовчи эмаслигини билган "Nissan" компанияси вакиллари айёрлик йўлига ўтди ва мутахассисга "LEAF" моделидаги электромобилни тақдим қилишди. Бу ҳам мураббий учун фойдали, ичида датчиклари кўплиги ҳайдовчига қаерлардан юриш яхшироқ эканлигини айтиб туради. Ҳам бу "Nissan" учун ҳам фойдали, яъни, текин реклама.

Аммо очиғини айтганда Пепнинг юзи рекламалар учун мос тушмайди ва шу сабабли у реклама ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмайди. Аммо Пепнинг жамоаси кўпчилик учун энциклопедия учун керак бўлади. Одам бир вақтнинг ўзида ҳар томонлама мукаммал бўлса, унга ҳаётнинг қизиғи қолмайди. Шундай майда камчиликлар эса ҳаётни гўзаллаштираверади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
03 авг 21:47:35
Raul G
Шунака инсонлар сал хайолпарастрок болишади. Улар озининг оламида яшайди. Копинча шу типдаги инсонлардан олимлар, инженерлар, художниклар итд чикади
   
04 авг 17:50:51
Ωฯ°Barcelona°ฯΩ
Агар кичик корхоеада оддий одамларга ухшаб ортача ойликга ишлаганида мохир хайдовчи боларди, машинасини асраб секин хайдарди.
   
04 авг 12:22:47
rakhmonov_01
Raul G фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шунака инсонлар сал хайолпарастрок болишади. Улар озининг оламида яшайди. Копинча шу типдаги инсонлардан олимлар, инженерлар, художниклар итд чикади
Szdan quruvchi cqadimi. Uzizni yerga urmang yigitti guli.
   
03 авг 21:46:50
Raul G
Шунака инсонлар сал хайолпарастрок болишади. Улар озининг оламида яшайди. Копинча шу типдаги инсонлардан олимлар, инженерлар, художниклар итд чикади
   
03 авг 19:18:14
Iskandar Davronov
Bitta yaxshi haydovchi ol deydigan odam yo'qmi bunga ))
-1   
03 авг 19:28:30
Bruno Fernades
Xa endi shuyam xabarda 5 marta asrabdi oxiri yahshile bo'sin kalbosh
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика