"Энфилд" ўйингоҳи Суаресни хуштаклар билан кутиб олди

Eldor Akmurzayev
8 май 2019
ЕЧЛнинг ярим финал жавоб баҳси доирасида «Ливерпуль» клуби «Барселона» билан тўқнаш келмоқда.

«Энфилд» стадионига йиғилган мезбон мухлислари каталонияликлар форварди Луис Суаресга қарата норозилик кўрсатишмоқда. Улар уругвайлик футболчига хуштаклар чалиб, унга қарата норозилик кайфиятидаги сўзларни ёғдиришмоқда. Бунга Суареснинг илк ўйинда «Ливерпуль» дарвозасини ишғол этганидан сўнг, голни нишонлагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Қайд этиш жоизки, 32 ёшли футболчи олдинроқ «қизиллар» шарафини ҳимоя қилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports