Эндрю Робертсон: "Манчестер Сити"ни охирги тургача курашишга мажбур қилдик"

Tolibjon Qosimov
14 май 2019
"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон АПЛ чемпионлик пойгаси якунига етгач фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ғазабдамиз. Лекин, ажойиб ўйинлар ўтказганимиздан фахрлансак арзийди. "Манчестер Сити" - жаҳон даражасидаги ажойиб жамоа. Уларни кузатиш ёқимли. Рақобат қилишни давом эттирамиз. Улар ўтган мавсум катта фарқ билан ғолиб бўлишганди, бу сафар эса охирги тургача курашишга мажбур бўлишди", - деди Робертсон.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sports