Эндрю Робертсон елкасидан олган жароҳати сабаб операция қилиниши мумкин
18 окт 2023 21:36
Янгиликлар
Эндрю Робертсон елкасидан олган жароҳати сабаб операция қилиниши мумкин
Футболчи 3-4 ой майдонга туша олмаслиги кутилмоқда.
"Ливерпуль" футболчиси Эндрю Робертсон узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин. Ҳимоячи Шотландия терма жамоасининг Испанияга қарши ўйинининг биринчи бўлимидан сўнг алмаштирилди.
The Times нашрининг ёзишича, инглиз клуби футболчини тиббий кўрикдан ўтказган ва ҳозирда жавоб кутмоқда. Анализ жавобларига қараб, Робертсонни операция қилиш керак ёки йўқ маълум бўлади. Робертсон операция қилинадиган бўлса, у 3-4 ойга сафдан чиқиши мумкин.
Маълумот учун, Робертсон АПЛда саккизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишни уддалади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар